1. Тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри шакллантирилади
Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки
30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
Ўзбекистоннинг чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт,
соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш;
давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестрини
шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;
тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилиш;
махсус тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқиш.
2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади:
тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг
хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа;
давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри.
2. Ўзбекистонда туберкулёзни даволаш самарадорлиги кейинги йилларда 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг
касалликни тугатиш стратегияси мақсадларига мосдир
“Туберкулёз кенг қамровли муаммодир: диагностика, даволаш ва профилактика
масалалари” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда ана шу ютуқлар алоҳида эътироф этилди.
Ўз навбатида, юртимизда академик Шокир Алимов асос солган фтизиатрия илмий мактабининг қайта тикланиши
галдаги муҳим натижа бўлгани қайд этилди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров иштирок этди ва маъруза қилди.