2-Хирургия бўлими ҳақида қисқача маълумот:
Ҳозирги 2-хирургия бўлими 1994 йилда Бухоро вилоят клиник шифохонаси негизида “Торак-қон томир
хирургияси” номи билан ташкил этилган. 1994-2021 йилларда тиббиёт фанлари
номзоди, Бухоро вилоят бош қон томир хирург, олий тоифали жарроҳ Жаббор Муродиллаевич Сафаров
раҳбарлик қилган. Бу даврда 15 ўринли бўлимда кўкрак-қон томир патологияси билан оғриган
жарроҳлик беморлар даволанди. 2021 йил апрель ойидан бошлаб бўлимига 10 та кардиожарроҳлик
ётоқлари қўшилди ва булим номи Хирургия ИИ деб ўзгартирилди. Ҳозирги кунда бўлимда 25 ўрин
мавжуд бўлиб, шундан 15 таси пуллик, 10 таси имтиёзли беморлар учун ажратилган.
Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
2-Хирургия бўлими
мудири
Очилов Маҳмуд Эшпўлатович
Шарипов Илхомжон Исамитдинович
Наимов Фариджон Фахриддинович
Назаров Жамшид Ражаббоевич
Гулназаров Ислом Мансурович