Пульмонология бўлими ҳақида қисқача маълумот:
2011-йилда пулмонология бўлими мудири лавозимига Тошов Собир Самадович тайинланган. Бўлимда беморларга нафас ё‘ллари касалликларини оксигенотерапия (кислород билан даволаш), небулайзеротерапия ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида комплекс даво қўллаб келинмоқда.
Бугунги кунда пулмонология бўлими 25 та ўринга мўлжалланган бўлиб (1 ва 2 кишилик лукс палаталар), улардан 16 таси пуллик ва 9 таси буджет асосида иш юритади. Бўлимда, халқаро стандартларга мувофиқ, даволаш ва диагностика услубларини қўллаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, марказ маслахат ташхис поликлиникасида нафас олиш функсиясини текшириш мақсадида очилган спирометрия кабинети фаолият кўрсатмоқда, бу текшириш усули ҳозирги кунда, бронхлар патологиясини диагностикасида муҳим аҳамият касб этади. Бўлимлардиги оғир ва кекса беморларни текшириш учун портатив спирограф хам мавжуд.
Бўлимда барча шифокорлар доимий равишда ўз малакаларини ошириб борадилар, илмий конференсияларда иштирок этадилар. Тошкент врачлар малака ошириш институти “Пулмонология” кафедраси ўқитувчи, профессорлари ва Республика пулмонология ва фтизиатрия илмий амалий маркази ходимлари билан узвий мулоқот олиб борадилар.
Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази пульмонология бўлими
мудири
Тошов Собир Самадович
Иноятуллаев Мухриддин Эркинович
Абдураҳимов Абдурасул Шавкатович